NAVBATDAGI USLUBIY KENGASH YIGILISHI O'TKAZILDI
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
https://telegra.ph/NAVBATDAGI-USLUBIJ-KENGASH-JI%D2%92ILISHI-%D0%8ETKAZILDI-03-25 NAVBATDAGI USLUBIY KENGASH YIGILISHI O'TKAZILDI
СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ

Республика Инновацион ривожланиш вазирлигида жорий йилнинг 28 февраль куни бажарилган лойиҳаларнинг муҳим натижалари – янги илмий ишланмалар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмонов илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра ғолиб чиққан лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар топширди.

Маскур тадбирда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Тупроқлар генезиси, географияси, картографияси ва мониторинги бўлими» бўлим мудири, биология фанлари номзоди, лойиҳа раҳбари Исмонов Абдувахоб Жураевичга «Геоахборот технологиялари асосида Орол денгизи қуриган тубида деградацияга учраган тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолатига оид ўрта масштабли тупроқ картасини яратиш» мавзуси бўйича умумий молиялаштириш ҳажми 2 993 979 100 сўм миқдоридаги ғолиблик сертификати топширилди.
Ҳозирда ушбу илмий амалий лойиҳа иши молиялаштирилиб, амалий ишлар бошлаб юборилган.
ХУШХАБАР!
Бугунги кунда мамлакатимиз бир нечта хорижий давлат ташкилотлари билан мумтазам равишда ҳалқаро ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда. Ана шу ташкилотлардан бири «Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти» (ISO) ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга Европа ва Ўрта Осиё мамлакатлари сингари аъзо давлат саналади.
ISO ташкилоти - Стандартлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар, ҳалқаро ISO стандартларни жорий этиш ва стандартлаштириш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган муҳим вазифаларни амалга оширади.
Ушбу ташкилот мамлакатимизда ISO стандартларини жорий этиш орқали сифат инфратузилмасини яратиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозорида салоҳиятини ошириш, инновацияларни жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш учун кенг имкониятларни яратилишида асос бўлиб хизмат қилади.
Шу кунларда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Аналитик синов лабораторияси» бўлимидан қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходими А.Ж.Боиров ҳамда қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Х.Т.Нуриддиновалар ISO «Халқаро стандартлаштириш ташкилоти»нинг «ISO/TC 190 Soil quality – Тупроқ сифати» техник қўмитасига кузатувчи аъзолари сифатида қабул қилинди.
Инновацион ривожланиш вазирлигида жорий йилнинг 28 февраль куни бажарилган лойиҳаларнинг муҳим натижалари – янги илмий ишланмалар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмонов илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра ғолиб чиққан лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар топширди.