Халқимизда «Сен ерни боқсанг, ер сени боқади», - деган пурмаъно мақол бор. Ҳақиқатан ҳам шундай. Ерга меҳр берсак, чин юракдан ишлов бериб, қарасак, у бизни боқоди, ҳам кийинтиради, ҳам оиламизга қўшимча даромад келтириш орқали ҳаётимизни янада яхшилашга хизмат қилади.


Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Шу жумладан давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 22-24-февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида қишлоқ хўжалиги масалаларига оид ва соҳа ривожига қаратилган қатор долзарб вазифаларни белгилаб, тармоқнинг мутасадди раҳбарларига зарурий топшириқларни берди.



Айни кунларда ушбу топшириқларга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан бир қатор амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб амалиётга босқичма-босқич тадбиқ этилмоқда. Ушбу жараёнларга «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари шу жумладан, Тупрқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти ҳам жалб этилди.
Мавжуд ер майдонларидан унумли ва самарали фойдаланиш давр тақозаси. Шуни инобатга олган ҳолда бир гуруҳ соҳа олимларига кўп йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетган Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг 435 гектар кучли шўрланган, мелиоратив ҳолати оғир ва ташландиқ ер майдонларини унумдорлигини тиклаш, қишлоқ хўжалиги ерларини ўзлаштириш ва қисқа фурсатларда фойдаланишга қайта киритиш биринчи галдаги вазифа этиб белгилаб берилди. Шу мақсадда, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори Ш. Бобомуродов, «Тупроқлар биогеокимёси ва минералогияси» бўлими бошлиғи Т. Бердиев, катта илмий ходим С. Очиловлар ҳудудда институт учун ажратилган ер майдонларини белгилаб олиш ва амалга ошириладиган ишларни бажариш юзасидан Қорқалпоғистон Республикаси Чимбой туманига ташриф буюрдилар.
Шу кунларда олимларимиз аввало институтимиз учун ажратилган 41 гектар ер майдони тупроқларининг хосса-хусусиятларини, милиоратив ҳолатини ўрганиш, ер майдонларида шўр ювиш ва экишга тайёрлаш ишларини амалга оширишмоқда. Шунингдек мавжуд коллектор-дренаж тизимлари, суғориш иншоотларининг бугунги кундаги ҳолати ҳам ўрганилиб чиқилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, Тупроқшунослик илмий тадқиқот институти олимларининг бу каби амалий ишлари тизимли давом этишилиши назарда тутилган. Зеро, мавжуд ер майдонларидан оқилона, унумли ва самарали фойдаланишни йўлга қўйган давлат файзу- барокатли, фаровон, халқи тўқ бўлади.
Айни кунларда Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари жадал равишда давом этмоқда. Ушбу жараёнларда мумтазам равишда вазирлик томонидан қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари соҳа олимларининг жалб этилиши, келгусида мазкур соҳани янада ривож ва равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшиши аниқ. Бу галги семинар учрашувлари Сирдарё вилоятининг барча туман ҳудудларида бўлиб ўтди.


Ушбу йиғилишларда туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластерлар иштирок этдилар.
Йиғилиш учрашувларида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Тупроқ физикаси ва техналогияси» бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда «Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш» бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар.


Олимларимиз ўз маърузаларида айнан ушбу туманлар ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан фойдаланиш меъёрлари хусусида шунингдек, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланилмаслик натижасида келиб чиқувчи салбий оқибатлар ва уларни ўз вақтида бартараф этиш масалалари борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.


Шунингдек, Сирдарё вилоятининг баъзи туманларида дала семинарлари ҳам ташкил этилди. Тадбирлар сўнгида соҳа мутахассислари ва семинар иштирокчилари биргаликда даладаги амалий ишлар билан ҳам танишдилар. Олимларимиз томонидан жойлардаги ер эгаларининг даладаги иш жараёнлари илмий нуқтаи назардан амалиётда қанчалик тўғри бажарилаётганлиги баҳоланиб зарурий тавсиялар бердилар. Ушбу семинар тадбирлари ҳар томонлама жонли тарзда ўтказилди, - десак муболағага ўрин қолмайди. Шу ернинг ўзида ер эгалари ҳам ўзларининг қизиқтирган саволларига соҳа олимларидан керакли жавобларни олдилар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, бўлиб ўтаётган ушбу тадбирлардан асосий мақсад, илмий тадқиқот институтларида фаолият олиб бораётган олимларимизнинг бевосита иштироки туфайли ердан фойдаланувчиларни билими ва кўникмаларини ошириб бориш ва жорий йилда мўл ҳосил олиш самарадорлигига эришишдир.
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Республика бўйлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда. Ушбу жараёнларда Қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари соҳа олимларининг сафарбар этилиши мазкур соҳани янада ривож топишида муҳим аҳамият касб этади.
Бугун ана шундай учрашув семинарлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ҳамда Китоб туманларида бўлиб ўтди.
Шаҳрисабз ва Китоб туманлари асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ҳудудлар ҳисобланади. Бўлиб ўтган семинарларда айнан туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластерлар иштирок этдилар.


Семинар учрашувларида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Тупроқ физикаси ва техналогияси» бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда «Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш» бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этдилар.


Олимларимиз ўз маърузаларида ушбу туманлар ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан самарали фойдаланиш меъёрлари хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва зарурий тавсиялар бердилар.
Шунингдек, маърузалар сўнгида семинар иштирокчиларидан даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар. Бундай соҳа олимлари иштирокидаги семинар учрашувлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосили учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу жараёнларда қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари ва бир гуруҳ соҳа олимлари жалб этилиб, жойларда сайёр-семинарлар ташкил этилмоқда.


Куни кеча ана шундай семинар йиғилишлари Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Қамаши, Чироқчи ва Яккабоғ туманларида бўлиб ўтди. Ушбу семинар йиғилишларида туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластерлар иштирок этдилар.



Семинар учрашувларида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти “Тупроқ физикаси ва техналогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим Ў.Т.Собитов ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар.
Институтимиз олимлари ўз маърузаларида Қашқадарё вилоятида суғориладиган тупроқлари турли даражада шўрланганлиги, жами 515,4 минг гектар суғориладиган ер майдонларидан 230,9 минг гектар ёки 44,8 фоизи шўрланган ерлардан иборатлиги, шундан кучсиз шўрланган тупроқлар майдони 34,1 фоизни, ўртача – 8,5 фоизни, кучли шўрланган ерлар майдони эса 2,2 фоизни ташкил этиши хусусида аниқ маълумотларни айтиб ўтдилар. Шунингдек улар вилоятнинг туманлар кесимида ҳам аниқ маълумотларни яъни, Нишон, Ғузор, Қамаши ва Деҳқонобод туманларида шамол эрозияси хавфи катталиги, тупроқларининг 10 фоизи ўртача даражада, 88 фоизи кучсиз даражада суғориш эрозиясига учраганлиги хусусида алоҳида таъкидлаб ўз фикр мулоҳазалари ва тавсияларини бердилар.
Шунингдек, маърузалар сўнгида семинар иштирокчиларидан даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар. Бундай соҳа олимлари иштирокидаги семинар учрашувлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.
ДАЛА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
- Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti
- Yangiliklar
Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил ҳосилини етиштириш учун пухта тайёргарлик кўриш ишлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу жараёнларда қишлоқ хўжалигининг барча илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари ва соҳа олимлари жалб этилмоқда. Жойларда дала семинарлар ташкил этилиб қишлоқ хўжалиги олимларимиз томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида соҳани янада ривожлантириш ва юксалтириш учун хизмат қилиши шубҳасиздир.


Қашқадарё вилоятида ана шундай учрашувлар вилоятнинг Нишон, Қарши ва Касби туманларида бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишларда туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластер мутахассислари иштирок этдилар.


Кўргазмали дала семинарларида Тупроқшунослик ва агроеимё илмий-тадқиқот институти “Тупроқлар биогеокимёси ва минералогияси” бўлими бошлиғи, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим Т.Т. Бердиев ҳамда “Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш” бўлими катта илмий ходими, биология фанлари бўйича фалсафа доктори А.Х.Қораевлар бевосита иштирок этиб нутқ сўзладилар.

Институтимиз олимлари ўз маърузаларида Қашқадарё вилоятида тупроқ унумдорлиги паст бўлган майдонларда сидерат ёки оралиқ экин сифатида тритикале ва жавдарни аралаштириб экиш лозимлиги ва ушбу экинлар экилган майдонларда гектаридан 50-80 тонна кўк масса олиниши, мазкур кўк ўғитни тупроқга аралаштириб шудгор қилиш натижасида тупроқда озиқа элементларнинг миқдори 2 баробарга ортишига, пахтадан 5-7 ц/га, ғалладан 10-12 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришиш ҳақидаги ўз фикр мулоҳазаларини айтиб ўтдилар. Шунингдек улар вилоятда суғориладиган ерларининг 17552 гектари турли даражада гипслашган бўлиб, илдиз озиқланишига қаршилик кўрсатувчи гипсли қатлам жойлашганлиги. 0-30 см жойлашса гипсли қатлам ғўзадан 50 фоиз, 31-50 см да 30 фоиз, 51-70 см да 20 фоиз ва 71-100 см да гипсли қатлам жойлашса 10 фоиз ғўзадан ҳосил кам олинганига алоҳида тўхталиб бу тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун 3-4 йилда бир марта 80-100 сантиметр чуқурликда шахмат усулида эни ва бўйига қараб чуқур юмшатиш лозимлиги ва натижада сув ҳаво ҳолати яхшиланиши, гектаридан қўшимча 3-4 центнердан, оғир мелиорацияланадиган ерлардан қўшимча 10 центнердан ҳосил олиш имкони туғилиши ва тупроқ унумдорлиги яхшиланиши борасида ҳам зарурий маслаҳат ва тавсиялар бердилар.
Шунингдек, семинар иштирокчиларидан маърузалар сўнгида даладаги амалий ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар. Бундай соҳа олимлари иштирокидаги семинар учрашувлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтиши назарда тутилган.

