СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

Бугун Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтининг кичик мажлислар залида Илмий-услубий кенгашнинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Йиғилишда илмий тадқиқот институтининг услубий кенгаш аъзолари, профессор ҳамда катта илмий ходимлари иштирок этдилар. Ушбу йиғилишни институт услубий кенгаш раиси А.Ж. Боиров олиб борди.

СС.2

Навбатдаги йиғилиш кун тартибига кўра лойиҳа маърузачиси, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим З.А.Баходировнинг “Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида тупроқларнинг соғломлик даражасини баҳоловчи тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш” мавзусидаги ҳамда “Тупроқ физикаси ва технологияси бўлими” қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Р.Қурвонтоевнинг “Лалмикор майдонларда бошоқли дон, дуккакли дон, ем-хашак ҳамда мойли экинларни алмашлаб экиш тизимида тупроққа ишлов бермасдан экиш (No till) технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа ишларининг 2021 йил “Ҳисоботи" ва 2022 йил “Иш Режаси” муҳокамасига бағишланди.

С4С3

Семинар муҳокамасида лойиҳа мавзулари доирасидаги бажарилган ишлар ва натижалар шунингдек келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлари юзасидан ке3.jpgнгаш аъзоларига видео роликлар орқали сўзлаб берилди ва кенг ёритилиб эшиттирилди.
Ушбу амалий лойиҳалар долзарблиги билан барча иштирокчилар диққат эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. Маърузалар сўнгида услубий кенгаш аъзолари мавзу доирасидаги ўзларининг қизиқтирган саволларига лойиҳа маърузачиларидан жавоблар олдилар.
Муҳокамалар сўнгида Кенгаш раиси ва услубий кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа маърузачиларининг олиб бораётган илмий изланишлари мавзуси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга ушбу мақсадли ва амалий лойиҳалар иши услубий кенгаш томонидан маъқулланди.
Йиғилиш эса ўз навбатида танланган мавзулар доирасида қизғин баҳс-мунозараларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

© 2024 Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti